9 ноябрь куни Япониянинг Сикоку оролидаги “Иката” АЭС ҳудудида атом станциясида авария юзага келган тақдирда тўғри ҳаракатланиш юзасидан кенг миқёсли ўқув машғулотлари бўлиб ўтди. Улар сценарийсида табиий офат ёки совутиш тизимида носозлик юзага келиши натижасида атмосферага радиоактив моддалар чиқиши ҳолатлари назарда тутилди.

Ўқувларда АЭСдан 30 километр радиус узоқликда бўлганлар, жумладан, 13 минг бола иштирок этди. Уларга эвакуация эълон қилинганда қандай ҳаракатланиш лозимлиги ўргатилди. Сценарийга кўра, болалар болалар боғчалари ва мактаблар радиация билан зарарланишини кутиб олишди.

Япония флоти кемалари одамларни Сикокудан қўшни Кюсю оролига эвакуация қилди. Шундан сўнг японларга организмни рациацион заҳарланишдан ҳимоялайдиган дори воситалари тарқатилди, шунингдек, улар қабул қилиб олинган радиация даражасини аниқлаш учун тиббий текширувдан ўтказилди. Кюсю оролида эвакуация қилинганлар савдо марказлари ва спорт залларига жойлаштирилди.

“Иката” АЭСи 2011 йилнинг мартида "Фукусима-1"да рўй берган авариядан кейин Япониянинг бошқа атом объектлари сингари тўхтатилган эди. Айни пайтда станция янги қабул қилинган кучайтирилган тартибдаги хавфсизлик қоидаларига мос барча текширувлардан ўтди. Тахминларга кўра, “Иката” АЭСи 2016 йилнинг баҳоридан ишга тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йил 15 октябрь куни Япония жануби-ғарбидаги Кагосима префектурасида "Сэндай" АЭСнинг иккинчи реактори ишга туширилган эди. 21 октябрдан эса реактордан электр энергияси олиниши бошланди. "Сэндай" станциясининг биринчи энергоблоки эса 11 август куни иш бошлаган. Ҳар икки блокнинг қуввати 890 МВт ни ташкил этади.

Бугунги кунда Япониядаги 13та АЭСнинг 20та реактори текширувдан ўтказилиб, уларнинг 2013 йил ёзида ўрнатилган янги хавфсизлик стандартларига мослиги ўрганилмоқда.