"Кастилья" бош мураббийи Зинедин Зидан "Қироллик клуби" ҳужумчиси Карим Бензема билан содир бўлган сўнгги воқеалар борасида фикр билдирди.

"Мен Бензема билан гаплашиб олдим ва унга ишонаман.

Шунга қарамай унга эҳтиёт бўлиш кераклигини айтдим. Барчамиз эҳтиёткорликни сақлашимиз лозим", - дейди Зидан Marca нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Бензема Вальбуэнага нисбатан товламачилик қилишда айбланмоқда.