Frontex Европа чегара агентлигининг маълум қилишича, 2015 йилнинг 1 январидан 1 ноябрига қадар Европа Иттифоқининг чегараларини 1,2 млн нафарга яқин ноқонуний муҳожир кесиб ўтган. Бу ҳақда агентлик сайтида маълумот келтирилган.

“Европа Иттифоқи чегараларини жорий йилнинг январь ойидан октябрь ойига қадар 1,2 млн нафарга яқин ноқонуний муҳожир кесиб ўтди. Бу ўтган йилги 282 минглик кўрсаткичдан уч баравар юқоридир”, — дейилади маълумотда.

Аввалроқ Люксембург ташқи ишлар вазири Жан Ассельборн Европа Иттифоқига кирмайдиган мамлакатлар, масалан, Болқон мамлакатларида қочқинлар ва муҳожирларни қабул қиладиган марказлар ташкил этиш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини айтиб ўтганди.