АҚШда 11 ойлик чақалоқни қаровсиз қолдириб, ичиш учун кетган жуфтлик ҳибсга олинди

Жамият 10 Ноябрь 2015 2793

Нью-Йорк шаҳрида ўзларининг 11 ойлик чақалоғини меҳмонхонада қаровсиз қолдириб, ресторанга ичкилик ичиш мақсадида жўнаб кетган жуфтлик ҳибсга олинди. Бу ҳақда NY Daily News нашри хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, 28 ёшли Женна Ролиф ва 31 ёшли Дуглас Лопес ўзларининг қизалоқлари олдига маст ҳолда қайтиб келишган. Улар бир ярим соат давомида чақалоқни қаровсиз қолдиришганди.

Ушбу ёшлар чақалоқнинг ҳаётига таҳдид солганликда айбланиб, қамоққа олинишган.

Полиция маълумотида айтилишича, улар меҳмонхонага қайтишганида қаттиқ маст бўлишган ва улар бу аҳволда чақалоқнинг хавфсизлигига таҳдид солишган. Улар хонага қайтишганида чақалоқ очиқ дераза яқинидаги кароватда ётган бўлган.

Женна Ролиф нашрга берган интервьюсида бу иш туфайли виждон азобида эканини айтиб ўтган.

У қамоқдан чиқарилгач, ўз чақалоғи билан бирга тушган видеосини оммага намойиш қилди.

"Она ва бола ўртасидаги меҳрдан кучлироқ меҳр йўқ бу дунёда. Сен ҳамиша менинг қизим бўлиб қоласан. Сени бутун борлиғим билан севаман", дейди у.

Қайд этилишича, Ролиф хоним ўша вақтда алкагол туфайли маст бўлиб қолгани ҳақидаги маълумотни инкор қилган.

"Биз Дуглас билан оз миқдорда ичган эдик", дейди у.

Айни вақтда унинг йигити Дуглас Лопес қамоқхонада қолмоқда.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4248 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5109 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20761 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49710 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3841 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2268 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4212 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2403 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3615 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3691 Технология
Кўпроқ янгиликлар