Арнольд Шварценеггер ҳинд фильмида салбий қаҳрамон ролида суратга тушади

Маданият 10 Ноябрь 2015 3135

АҚШнинг энг машҳур актёри Арнольд Шварценеггер яқин кунларда Болливудга йўл олади, деб хабар бермоқда Bangladesh Tuday газетаси.

Картина борасида актёр билан шартнома тузилган бўлиб, Шварценеггер Болливуднинг машҳур режиссёри Шанкарнинг “Робот 2” фильмида роль ўйнайди.

Актёр суратга олиш майдончасида ўтадиган ҳар бир куни учун 500 минг доллар пул олади. Шу боисдан ҳам болливудлик кино ижодкорлар у билан бир ой ишлашлари учун актёрга 15 миллион доллар гонарар тўлашларига тўғри келади. Фильм ижодкорлари пуллар ҳавога соврилмаётгани, бўлажак картина прокатларда тижорий омад олиб келишини айтишмоқда.

Шварценеггер фаолияти давомида бирор марта бўлса ҳам ҳинд киносига бўлган муҳаббати ҳақида гапириб ўтмаган.
Актёрнинг Ҳиндистонга келиши декабрь ойига мўлжалланяпти. Фильмнинг премераси эса бир йилдан сўнг бўлиб ўтади.

Кўпроқ янгиликлар