Хонанда Баҳром Назаров “Пари-пари” қўшиғига ёғилган танқид туфайли бошқа “олдин куйланган қўшиқ” куйламасликка ваъда берганини айтиб ўтди. Бу ҳақда у “Оила даврасида” газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

“Лекин «Пари-пари» қўшиғига танқидлар кўп бўлди, - деди санъаткор. - Чунки бу озарбайжонлик хонанда куйлаган қўшиқ эди. Мен унга ўзгартиришлар киритиб, бошқача талқинда ижро этишга ҳаракат қилдим. Бу кимларгадир манзур бўлди, кимларга эса... Майли, муҳими, ўзимга ўзим «энди олдин куйланган қўшиқни куйламайман», деб ваъда бердим!”.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат илгари ушбу қўшиқнинг арманистонлик хонандадан ўғирлангани аниқланиб, Баҳром Назаровга нисбатан кўп танқидий фикрлар айтилган эди.