АҚШ президенти Барак Обама фейсбук ижтимоий тармоғида ўз саҳифасини юритишни бошлади.

"Салом, фейсбук! Ниҳоят менда ҳам ўз саҳифам бор. Умид қиламанки, бу саҳифа мамлакат ҳаётига оид муҳим масалалар муҳокама қилинадиган, жамоат жойларида айтилмайдиган фикрларим ёзиладиган жойга айланади", деб ёзган у.

Обама ўз саҳифасига ўзининг кичик нутқи тасвирга олинган видеони жойлаштирган. Унда президент иқлим ўзгариши масаласи ҳақида гапирган.

Обаманинг саҳифаси ҳозирча 477 мингдан ортиқ фойдаланувчи томонидан "ёқтирилган". Унинг илк постига ҳозирча 20 мингдан ортиқ "лайк" босилган. Бу пост остида фейсбук асосчиси Марк Цукерберг ҳам изоҳ қолдириб, президентни қутлаган.