БМТ вакили: Бурунди ҳукумати вазият устидан назоратни қўлдан чиқармоқда

Жаҳон 10 Ноябрь 2015 1739

2015 йилнинг апрелидан бери Бурундида ҳукуматга қарши ўтказилган намойишлар вақтида ўлдирилганлар сони 240 нафардан ортиқ бўлган. Бу ҳақда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Зайд Раад ал-Ҳусайн маълум қилган.

"Апрелда бошланган намойишлар давомида камида 240 киши кўчаларда отиб кетилган. Кейинги 1 ой ичида мухолифат вакиллари сифатида гумон қилинган юзлаб кишилар (марҳумларни кўмишда қатнашган, уларнинг оила аъзолари ва мухолифатга мойиллиги бор кишилар) қамоққа олинди", дейди БМТ вакили.

Унинг қўшимча қилишича, 280 мингдан ортиқ киши қатағонга учрашдан қўрқиб, ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган ва қўшни мамлакатларга қочқин сифатида ўтган.
2005 йилда Бужумбурада 1993-2005 йиллардаги фуқаролар урушидан кейин очилган БМТ офиси 2014 йилда ҳукумат сўрови билан ёпилган эди.

"Орадан 1 йил ўтди. Бугунга келиб мамлакат сиёсий инқироз ёқасига келиб қолган. Аҳоли сони ўсмоқда ва бу иқтисодий муаммоларни келтириб чиқармоқда. Бурунди яшаш учун хавфли ҳудудга айланди", дейди БМТ вакили Жеффри Фелтман.

9 ноябрь куни Бужумбурада қуролли ҳужум амалга оширилиб, 2 киши ҳалок бўлди. Ўтган ҳафтада эса полиция кийимидаги шахс шаҳар баридаги одамларга қарата ўт очгач, камида 9 киши ўлдирилган, улар орасида БМТ вакили ҳам бўлганди.

Бурундидаги низолар шу йилнинг апрелида, мамлакат президенти Пьер Нкурунзиза учинчи муддатга ҳам ўз номзодини қўйиши ҳақида маълум қилгач, бошланди. У июль ойидаги сайловда ғалаба қилгач, сиёсий қотилликлар юз бера бошлади: президент қўриқчилари бошлиғи, генерал штабнинг собиқ бошлиғи, ҳукумат партиясининг етакчиларидан бири ҳамда мухолифат партия раҳбарлари шулар жумласидан.

Жеффри Фелтманнинг қайд этишича, Бурундидаги вазият ўнглаб бўлмас даражада ёмонлашиб бормоқда ва эндиликда қонуний ҳукумат қанчалик шафқатсиз чоралар қўлламасин, вазиятни назоратдан чиқаради.

Ўз навбатида Бурунди ТИВ раҳбари Алан Ньямитве мамлакатда сиёсий инқироз аломатлари йўқлигини, қотилликлар ижрочилари топилиб, суд қилиниши ва жазога тортилишини маълум қилган.

Бироз аввалроқ, Бурунди пойтахти аҳолиси қатағондан қўрқиб, шаҳарни ташлаб кетаётгани хабар қилинганди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6768 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56875 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37861 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38835 Lifestyle
Диққат, огоҳ бўлинг! «Мен Мажбурий ижро бюросиданман»
11:10 364 Жамият
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
11:09 149 Жамият
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 1120 Спорт
Кўпроқ янгиликлар