Боливия Мексикада қамоқдан қочган наркобарон Эль Чапо сабабли ўз чегаралари назоратини кучайтирди

Жаҳон 10 Ноябрь 2015 2386

Боливия ҳукумати Мексикада қамоқдан қочган наркобарон Хоакин “Эль Чапо” Гусманнинг мамлакатга кириши мумкинлиги сабабли ўз чегаралари назоратини кучайтирди, деб ёзмоқда “Еl Nuevo Herald” нашри.

Боливиянинг гиёҳванд моддаларга қарши бошқармаси бошлиғи Фелипе Касерес Чапо қамоқдан қочгандан кейин Чили ва Аргентинада бўлишга улгурганини айтди.

Шу муносабат билан Боливия гиёҳванд моддаларга қарши махсус хизмати разведка бўлими фаоллаштирилди, у наркофурушнинг мамлакатга киришининг олдини олиши керак.

“Эл Чапо” (Пакана) лақабли Хоакин Арчивальдо Гусман Мексикадаги энг йирик наркокартель “Синалоа” етакчиси ҳисобланади. Эл Чапо 2009-2011 йилларда “Forbes” журнали талқини бўйича дунёнинг энг нуфузли одамлари орасида мос равишда 41-, 55- ва 60-ўринларни эгаллаб, Мексикада миллиардер Карлос Слимдан кейин энг нуфузли одам ҳисобланган.

У ўз вақтида жаҳонда энг кўп қидирилувчи жиноятчи саналган Усама бен Ладен ўлдирилгандан кейин энг кўп қидирилувчи жиноятчига айланган.
Эл Чапо жорий йилнинг июль ойида қаттиқ тартибдаги қамоқхонадан қочиб кетишга муваффақ бўлган. Охирги марта уни қамоқхона душхонасида кўришган.

Кўпроқ янгиликлар