Бостон ҳукумати жамоат жойида ўйинчоқ қуроллар билан юришни тақиқлади

Жамият 10 Ноябрь 2015 1517

Бостонда жамоат жойларида кўриниши ўқ отар қуролларники сингари ўйинчоқлар билан юриш тақиқланди, деб хабар бермоқда NBC.

Мазкур фармонга мэр Марти Уолш имзо чеккан. Шунга мувофиқ ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари бу каби ҳолатларда ўйинчоқларни мусодара қилади.

Маълум қилишича, янги қонун жамоат хавфсизлиги даражасини оширишга турки бўлади. Полиция ходимлари эса, ўқ отар қуролни ўйинчоқ ёки ҳақиқий эканлигини маълум бир сонияларда аниқлаштиришлари лозим.

Бостон мэрининг таъкидлашича, ҳақиқийларига ўхшаш тўппонча ва автомотлар ишлаб чиқаришга қарши чота-тадбирлар давом этмоқда.

Кўпроқ янгиликлар