Буюк Британияда собиқ ҳарбий 1972 йилда рўй берган "Қонли якшанба" воқеаси бўйича ҳибс қилинди. Бу ҳақда Sky News хабар тарқатди.

66 ёшли собиқ ҳарбий Антрим графлиги ҳудудида қўлга олинган.

1970 йилнинг 30 январь кунида Буюк Британия биринчи батальонининг парашютчилар полки аскарлари Шимолий Ирландия аҳолиси ҳуқуқларини ҳимоя қилиш уюшмаси томонидан ташкил қилинган намойиш иштирокчиларини ўққа тутганди.

Ўшанда намойишга чиққанлардан 13 нафари отиб ўлдирилган, уларда 6 нафари вояга етмаганлар, бири эса роҳиб эди. Шунингдек, бу ўққа тутиш оқибатида 14 киши турли даражада жароҳатланган.

Лондондеррида юз берган бу воқеадан кейин ирландларнинг айирмачилик ҳаракатлари кучайиб, кейинги 30 йил давомида Ирландия республикаси армияси (ИРА) томонидан уюштирилган терактлар туфайли ўлдирилганлар сони 3 мингдан ортиқ бўлди. Буюк Британия қироличаси Елизабета Иккинчининг амактваччаси, лорд Маунтбаттен ҳам шундай терактлар қурбони бўлган. 1979 йилнинг августида сепаратистлар лорднинг яхтасини портлатиб юборишганди.

1972 йилда тузилган махсус комиссия аскарларнинг ўша вазиятда тутган йўли тўғри бўлганини қайд этишган.

1998 йилда бош вазир Тони Блэр ташаббуси билан ушбу ҳодиса бўйича текширув бошланган. Комиссия 12 йил давомида иш олиб бориб, 2010 йилнинг 15 июнида матбуотда натижалар эълон қилинган. Бу ҳисоботда ҳарбийларнинг ҳаракати ноқонуний бўлгани қайд этилган. Буюк Британия Мудофаа вазирлиги ўша намойиш иштирокчиларининг оила аъзоларига товон пули тўланиши кераклигини таклиф қилган.