Чекиш мумкин бўлган дунёдаги илк смартфон ишлаб чиқилди

Жамият 10 Ноябрь 2015 4220

Электрон сигареталар ишлаб чиқарадиган Vaporcade компанияси смартфон ва чилим гидридини оммага намойиш қилди.

Расмий сайтида янги маҳсулот ҳақида бир қатор маълумотлар тақдим этилган. Жумладан, мазкур смартфон 4G LTE тармоғини қўллайди, дисплейининг экрани эса 5,3 дюм. Чилим-смартфон бозорда 499 доллардан сотилиши хабар қилинган.

Мазкур смартфон тафсилотлари яқин орада ўз тасдиғини топади. Расмий сайтида келтирилишича, ҳозирча маҳсулот учун АҚШ Алоқа федерал комиссияси (FCC) сертификати олинмаган ва АҚШда савдога чиқарилмайди.

Эслатма: Чекиш соғлиқ учун хавфли.

Кўпроқ янгиликлар