Даниялик сайёҳ тасодифан “муаллақ” тош топиб олди

Жамият 10 Ноябрь 2015 14690

Даниялик сайёҳ Могенс Эскесен тасодифан “муаллақ” турган тош топиб олди, деб хабар бермоқда The Local. Эскесен Норвегиянинг Кристиансанн шаҳрида анестезист бўлиб ишлайди. Вест-Агдер губерниясининг Льосланд қишлоғида айланиб юрганида ҳавода муаллақ турган улкан тошга дуч келади.

“Мен илгари бу тош ҳақида кимдир гапиргани ҳақида эшитмаган эдим. Балки уни мендан олдин кўпчилик кўргандир, аммо унинг суратларини шу вақтгача кўрганим йўқ эди”, – деб гапириб берди нашрга сайёҳ. Унинг айтишича тош неча минг йиллардан бери шу ҳолатда турган.

Нафақадаги геолог Уле Фритьоф Фригстаднинг таъкидлашича, Эскесен бу борада ҳақ. Геолог тошнинг ҳолатини “мўъжиза” деб баҳолаган. “Музликлар бу ердан 12 минг йиллар муқаддам чекинган. Тошдаги бу ҳолат ана шу музликларнинг эриши натижасида вужудга келган”, — деб айтган у.

Кўпроқ янгиликлар