Актёр Дэниел Крэйг Британиянинг Capital FM радиосидаги эфир вақтида One Direction гуруҳи қатнашчиси Найл Хоранни жосус 007 ҳақидаги навбатдаги фильмларда бош қаҳрамон образида кўра олишини айтди. Бу ҳақда People журнали маълум қилмоқда.

Крэйг 22 ёшли Хоранга ролдан завқ олишни (агар шу даражага етиб борса) ва ўз ишини қўлидан келганча мукаммал бажаришни тилаган. “Барча фильмларимда бир нарсага интилганман. Уларни ёдда қолиши қанчалик зарур бўлса, шунчалик ҳаракат қилганман”, — деди актёр ва ўзи иштирок этган Бонд ҳақидаги барча фильмлардан фахрланишини қўшимча қилиб ўтган.

Хораннинг ўзи эса 2013 йилда ўз твиттерида Бонд ҳақидаги фильмда ўйнаш хоҳиши борлиги ҳақида айтиб ўтган: “Скайфолл”ни томоша қиляпман. Бўлғуси Бонд эканлигим ҳақида ўйлаяпман! Менга ҳалақит берманг!”