Люксембург ташқи ишлар вазири Жан Ассельборн Европа Иттифоқи маъмурияти иттифоқ таркибига кирмаган Болқон давлатлари ҳудудида ҳам қочқинларни рўйхатга олиш ва сақлаш марказларини ташкил этиш масаласини кўриб чиқаётганини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

“Биз Болқон йўлида, янги марказларда ишлаши мумкин бўлган концепцияни кўриб чиқмоқда, - деди Ассельборн. – Бу концепция ўрганилиши ва аниқ белгилаб олиниши лозим. Аммо бундай марказлар йўл давомида муҳожирларни қабул қилиб, бошпана сўраш жараёнини бошлаб бериши мумкин.

Ғоя шундаки, оқимларни бироз секинлаштириб, биз дуч келаётган қийинчиликларни бироз енгиллаштириш, шунингдек, муҳожирлар миқдорини назорат қилиш ҳамда уларнинг шахсини текшириш ишларини такомиллаштириш зарур”.
У бундай марказлар Туркияда ташкил қилинмаслигини алоҳида қайд қилди.