Эрон ички ишлар вазири ўринбосари Ҳуссайн Зулфуқорий берган маълумотларга қараганда, мамлакат ичига террорчиларнинг киришини олдини олиш борасидаги хатти-ҳаракатлар доирасида чегара постлари мустаҳкамланмоқда. Бу ҳақда Fars агентлиги хабар берди.

“Биз 721та янги чегара пунктларини қурдик, бундан мақсад террорчиларнинг мамлакатга киришига қарши ҳимоя чораларини мустаҳкамлаш эди”, - деди у Теҳронда бўлиб ўтган Эроннинг хориж давлатларидаги элчилари ҳамда остонлар (вилоятлар) ҳокимлари билан учрашувда.

Зулфиқорийнинг сўзларига қараганда, Эрон хавфсизлик соҳасида 36 давлат билан шартнома имзолаган.
Шу билан бирга, амалдор ИШИД Эронга бевосита таъсир ўтказмаслигини, бу гуруҳ мафкураси мамлакат аҳолиси ўртасида машҳур эмаслигини таъкидлади.