Эронда 40 дан кўпроқ жангари қўлга олинди

Жаҳон 10 Ноябрь 2015 2707

Эрон ҳуқуқ-тартибот муассасалари 40 дан ортиқ жангарини қўлга олди, улардан ярми Ироқ ва Сурияга бормоқчи бўлган, деб хабар бермоқда Эрон разведкаси вазири Саид Маҳмуд Алавийга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.

Алавий тақдим қилган маълумотларга кўра, ҳибсга олишлар Эроннинг шимолий вилоятлари Гулистон ва Мазиндиран, жанубий вилояти Хузистон ҳамда шарқий вилоятлари Систон ва Балужистонда ўтган.

“Ҳибсга олинганлар минтақадаги кам ривожланган мамлакатлардан келган ёлланма жангарилардир”, деб айтди Алавий.

Маълумотларга кўра, ИШИД жангариларининг миқдори 2015 йилнинг ярмида 80 мингга яқинни ташкил қилган, улардан 50 минги Сурияда ва 30 минги Ироқда ҳаракат қилмоқда. Бу миқдор баъзи давлатларнинг ҳарбийлари сонига тенгдир. Жангарилар орасида 30 мингга яқин хорижий жангарибор. Улардан кўпчилиги Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадан келган.

Кўпроқ янгиликлар