ЕТТБ 2015 йилда Тожикистон иқтисодиёти 5 фоизга қадар сустлашишини башорат қилди

Жаҳон 10 Ноябрь 2015 2870

Тожикистон ЯИМ ўсиши 2014 йилдаги 6,7 фоиздан 2015 йилда 5 фоизгача пастлашади, дейилади Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)нинг иқтисодий башоратида.

2016 йилда эса ЕТТБ республика ЯИМ кўрсаткичининг 4,5 фоиз даражада ўсишини башорат қилмоқда. Умуман, ҳисоботда жорий йилда Марказий Осиёда иқтисодий ўсишнинг секинлашиши кузатилишини келтириб ўтилган.

Минтақа бўйича 2015 йилдаги ўртача ўсиш кўрсаткичи 3,8 фоиз, 2016 йилда эса 3,9 фоизга етиши кутилмоқда. 2014 йилдаги Марказий Осиё давлатлари ялпи миллий маҳсулотининг ўртача ўсиш даражаси 6 фоизни ташкил этган эди.

ЕТТБ ҳисоботида қайд этилишича, иқтисодий ўсишнинг секинлашувига иккита асосий омил сабаб бўлмоқда: Россия иқтисодиётининг сустлашуви ва хомашё маҳсулотлари нархининг арзонлашуви.
ЕТТБ прогнозига кўра, Қирғизистонда 2015 йилда ЯИМ 5 фоиз, Қозоғистонда – 1,2 фоиз, Туркманистонда – 8,5 фоиз ва Ўзбекистонда – 7,5 фоиз даражасида ўсади.

Кўпроқ янгиликлар