Туркия ислоҳот жараёнларини секинлаштириб юборди ва матбуот эркинлигини бузди. Бу ҳақда Еврокомиссиянинг Туркияда ЕИга кириш жараёнида эришилган ютуқларга бағишланган йиллик ҳисоботида айтилди.

“Ўтган йил давомида ислоҳотларни амалга ошириш жараёни секинлашди”, - дейилади ҳужжат матнида. Шунингдек, суд тизими ҳамда коррупцияга қарши кураш борасида эришилган ютуқлар “чекланган” деб баҳоланди.
Шунингдек, миграцион инқироз бошланганидан буён биринчи марта Еврокомиссия Туркияда инсон ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда матбуотни чеклаш билан муаммолар борлиги очиқ айтди.

“Туркия матбуот эркинлигини ҳимоя қилишда орқага қадам ташлади, инсон ҳуқуқларига риоя қилишда ҳам салбий тенденциялар кўзга ташланмоқда”, - дейилади ҳисоботда.
Эслатиб ўтамиз, Туркия миграция масаласида Европанинг асосий шериги ҳисобланади. Шу боис ҳисоботда Туркия “Ироқ ва Сурия қочқинларига беқиёс гуманитар ёрдам” кўрсатаётгани тан олинди.