АҚШ Федерал қидирув бюроси Россия ва Мисрга А321 самолётининг ҳалокати юзасидан ёрдам кўрсатишга тайёр. Бу ҳақда ФҚБ вакилининг сўзларига таянган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

“ФҚБ бизнинг Миср ва Россиядаги ҳамкасбларимизга суд-криминалистика ёрдами ва бошқа турдаги кўмак кўрсатишга тайёр. Ўтказилаётган текширувлар юзасидан бошқа маълумотларни Миср ва Россияда иш олиб бораётган ходимлардан олишни маслаҳат берамиз”, - деди агентликнинг суҳбатдоши.

Илгарироқ ФҚБнинг текширувларда иштироки юзасидан матбуотда эълон қилинган дараклар юзасидан идора вакиллари изоҳ беришдан бош тортишган эди.