Франция мудофаа вазири Жан-Ив Ле Дрианнинг маълум қилишича, мамлакат ҳарбийлари Сурия шарқидаги ИШИД террорчилик гуруҳининг нефть таъминотига эга марраларига авиазарба берган. Бу ҳақда Al Arabiya маълум қилмоқда.

Бу ҳақда вазир Сенегалнинг Дакар шаҳридаги халқаро форумдаги чиқиши вақтида маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, авиазарба 8 ноябрь куни амалга оширилган.

“Биз Ироқ ва Сурия чегараси ҳудудида жойлашган Дайр-эз-Заур аҳоли яшаш пунктида жойлашиб олган жангариларнинг нефть таъминотига эга марраларини йўқ қилдик”, — деб ўтган у.