Вольфганг Нирсбах Германия футбол иттифоқи президентлиги лавозимини тарк этди. Бу маълумот ташкилотнинг 9 ноябрь куни ўтказилган йиғилишидан кейин маълум қилинди.

Бундай қарор қабул қилиниши ЖЧ-2006 атрофида юзага келган можаролар билан боғлиқ. Нирсбах мазкур можароларда асосий фигуралардан бири бўлиб турибди.

Нирсбах ўзига қўйилган айбларни буткул рад этмоқда ва бу вазият унинг учун оғир зарба бўлаётганини таъкидламоқда.

Хабарда айтилишича, Нирсбах Германиянинг ФИФА ва УЕФАдаги вакили бўлиб қолаверади.