Ҳиндлар “Қўҳинур” олмосини қайтариб олиш учун Буюк Британияни судга беришни режалаштирмоқда

Жаҳон 10 Ноябрь 2015 3861

Ҳиндистонлик бизнесменлар жамоаси машҳур ҳинд актрисаси билан биргаликда қиролича Елизаветы II тожини безаб турган афсонавий “Қўҳинур” олмосини қайтариш юзасидан Буюк Британия судига даъво киритди. The South China Morning Post нашрининг маълум қилишича, ушбу қимматбаҳо олмос Ҳиндистондан ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилган.

Ушбу ташаббус иштирокчиларидан бири бўлмиш Rubric Lois King юридик фирмаси вакили Сатиш Жакхунинг таъкидлашича, даъвочилар Британия судидан ташқари, Гаагадаги халқаро жиноят судига ҳам мурожаат этишади.

“Тоғ нури” деган маънони англатувчи “Қўҳинур” олмоси 1850 йилда инглизлар ва сикхлар ўртасидаги иккинчи уруш ниҳоясига атаб қиролича Викторияга тақдим этилган. Уруш якунида Лондон Сикхлар империяси устидан ҳукмронлик ўрнатишган эди. Ҳозир бу ер Ҳиндистон ва Покистон ўртасида тақсимланган.

1952 йилда Буюк Британия тахтига қиролича Елизавета II келганида унинг тожини ана шу олмос безаб турган эди. ОАВнинг аниқлик киритишича, олмоснинг қиймати 100 миллион фунт стерленгни ташкил этади.

Кўпроқ янгиликлар