Англия премьер лигасида ўтган ойнинг энг яхшилари аниқланди.

Унга кўра, "Лестер" жамоасининг 28 ёшли ҳужумчиси Жейми Варди октябрь ойининг энг яхши футболчиси сифатида тан олинди. У ўтган ойда АПЛ доирасида ўтказилган 4та ўйинда 5та гол урган.

Варди жорий мавсумда ўтказилган 12 турда жами 12та гол урди. Шундан кетма-кет 9та ўйинда майдонни голсиз тарк этмаган.

Айни вақтда, унинг голлари эвазига "Лестер" жамоаси АПЛнинг 3-ўрнида жойлашган (25 очко). Жамоа октябрь ойида 4та ўйин ўтказган ва 3та ғалаба ҳамда 1та дуранг қайд этган: "Норвич" (2:1), "Саутгемптон" (2:2), "Кристал Пелас" (1:0), "Вест Бромвич" (3:2). Шунингдек, Англия лигаси кубоги доирасида "Халл Сити"га қарши учрашув ўтказилиб, 1:1 ҳисоби қайд этилган.