Буюк Британия бош вазир Дэвид Кэмероннинг фикрича, Европа Иттифоқи унинг таркибидаги мамлакатларнинг ичидаги сиёсатга камроқ аралашиши керак. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

“Шуни унутмангки, ЕИ қитъанинг 28 қадимий халқидан иборат. Бу хилма-хиллик Европанинг қудратидир. Британияликлар бу фактга қўшилади, лекин биз ўйлаймизки, муаммоларнинг ҳал қилиниши ЕИнинг аралашувига боғлиқ бўлиб қолмаслиги керак, кўпинча ЕИ қанча кам бўлса, муаммо ҳам шунча кам бўлади”, - деди у Лондондаги чиқиши чоғида.

Кэмерон Еврокомиссия президентига ислоҳотлар пакетини йўллайди, қиролликнинг ЕИдан чиқиши бўйича референдум эса 2017 йил охирига қадар ўтказилади.