Лондон: фақат Россия ва Мисргина А321 да аслида нима бўлганлигини айта олади

Жаҳон 10 Ноябрь 2015 3244

Фақатгина мисрлик ва россиялик мутахассисларгина А321 бортида теракт содир бўлганми ёки йўқ, деган саволга жавоб бера олишлари мумкин. Бу ҳақда Вашингтонда Буюк Британия ташқи ишлар вазири Филип Хаммонд маълум қилиб ўтган ҳамда текширувлар хулосасини кутишга чақирган.

"Бизда ҳозиргача Синайда қулаган Россия самолёти мободо бортида беркитилган портловчи қурилма туфайли ҳалокатга учраган бўлса, унинг оқибатлари нима билан тугаши ҳақида муҳокама қилиш имконияти туғилмади. Биз бунинг оқибатларини атрофлича ўйлаб олишимиз керак. Нафақат бу ҳақда балки Россиянинг Суриядаги иштироки жараёнларини ҳам муҳокама этиб олишимиз зарур” , — деди Хаммонд АҚШ давлат котиби Жон Керри билан Вашингтондаги учрашув вақтида.

Шу боис Хаммонд тергов хулосаларини кутиш кераклигини таъкидлаб ўтган.

Кўпроқ янгиликлар