Буюк Британиянинг пўлат қуювчи Caparo Industries компанияси эгаси Ангад Пол компаниясининг банкротликка учраши сабабли ўз жонига қасд қилди, деб хабар бермоқда The Telegraph нашри.

“Нохуш воқеа тафсилотлари тергов қилинмоқда, айни босқичда биз ушбу воқеага шубҳали деб қарамаяпмиз”, дейилмоқда Скотленд-Ярд берган хабарда.

Ангад Пол Caparo Industries асосчиси, 84 ёшли лорд Свраж Полнинг ўғли ҳисобланади. У компанияни ўғлига 1996 йилда мерос сифатида берган.

Буюк Британия пўлат қуйиш бизнесида металлургия маҳсулотларига нархлар пасайгани сабабли ҳозир инқирозли вазият юзага келган. Шу инқироз ортида йиллик айланмаси 1,5 млрд долларни ташкил қилган Caparo Industries компанияси банкротликка учраши оқибатида маъмурий бошқарувга ўтказилган. Ўтган йили компаниянинг 450 ходими ишдан бўшатилган эди, жорий йилда ҳам 1200 кишига шундай қисмат хавф солмоқда.