Малайзия ҳукумати “Абу Сайёф” террорчи гуруҳи қўлига тушиб қолган фуқаро аёлни озод қилиш учун жиноятчиларга ҳеч қандай пул маблағлари бермаган. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Аҳмад Зоҳид Ҳамидий Буюк Британиядаги сафари чоғида айтиб ўтган.

“Тутқун аёлни озод қилиш муваффақиятли амалга оширилди, аммо экстремистлар бизнинг яна бир фуқаромизни ушлаб турибди, унинг тақдири бўйича музокаралар давом этмоқда”, - унинг сўзларини келтиради Bernama агентлиги.
Ҳамидий айни пайтда ИИВ раҳбари ҳам ҳисобланади. Унинг ишонтиришича, 39 ёшли эркакнинг озод қилиниши яқинда амалга оширилади.

Филиппиннинг энг йирик террорчи гуруҳларидан бўлган “Абу Сайёф” ИШИД билан бевосита алоқадорликда фаолият юритади. Улар Жануби-Шарқий Осиёнинг бир нечта давлати ҳудудида халифалик қуришни асосий мақсадлари деб эълон қилган.