АҚШнинг Флорида штатидаги Майами халқаро аэропортида йўловчилардан бирининг қўл юкида аниқланган шубҳали буюмлар тревога кўрилишига сабаб бўлди. Натижада 50 га яқин рейс бекор қилинди, 9 самолётни бошқа аэропортларга юборишга тўғри келди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Агентлик маълумотларига кўра, парвозлар жадвалининг бузилишига олиб келган воқеа 9 ноябрь кечки пайт юз берган. Юк текширилаётганда ва рейсга рўйхатга олиш пайтида йўловчилардан бирининг қўл юкида шубҳали кўринишдаги буюмлар топилган. Майами полицияси ушбу иш билан шуғулланишни Федерал қидирувлар бюросига топширган. ФҚБ ходимлари йўловчини сўроқ қилишди, яна бир бор буюмларни кўздан кечириб, уларда ҳеч қандай хавфли нарса йўқ деган хулосага келишди.

Тафтиш пайтида иккита юк текшириш линияси 3 соатдан кўпроққаа ёпиб қўйилди.