Минтақадаги илк Политехника музейи Тошкентда очилди

Ўзбекистон 10 Ноябрь 2015 8197

10 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистондаги ва минтақадаги биринчи Политехника музейи очилиши маросими ўтказилди. Бу ҳақда uznews.uz нашри хабар берган.

"Маълумки, санъат музейи, тарих музейи, адабиёт музейи, тиббиёт музейи, уй музейлари бор. Бу музей эса транспорт ривожланиши тарихи, фан ва техника, буюк олимлар ихтироларига бағишланган", дейилади хабарда.

Ўзбекистондаги ва минтақадаги биринчи Политехника музей ўз ташрифчиларини ҳайратга солишни мақсад қилган.

Музей экспозицияси учта бўлимдан иборат, булар: "Жаҳон автомобилсозлик тарихи", "Ўзбекистон автомобиль соҳаси тарихи" ва "Интерактив амалиёт".

Бу музей Тошкент шаҳри марказида жойлашган. ("Ўзавтосаноат" компаниясининг янги биносида, Ориентир - "Билайн" бош офиси).

Музейнинг иш режими қуйидагича:

1-қават ("Жаҳон автомобилсозлик тарихи", "Ўзбекистон автомобиль соҳаси тарихи") - соат 10:00дан 18:00 гача, чипта нархи - 5000 сўм (экскурсия хизмати бир киши учун 1500 сўм).

2-қават ("Интерактив амалиёт") - сеанслар 10:00, 12:00, 14:00, 16:00да, чипта нархи 15 минг сўм.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7804 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8663 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51070 Жамият
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 3333 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 3926 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 5778 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 1011 Жамият
Кўпроқ янгиликлар