ОАВ: 5-синф ўқувчисини “пора” беришга нима ундади?

Жамият 10 Ноябрь 2015 9907

Ўзбекистоннинг чекка туманларидан бирида яшайдиган 5-синф ўқувчиси журналлардан бирига ўз шеърларини бир неча маротаба юбориб, уларнинг чоп этилишига эриша олмаган. Шундан сўнг бола бу ишни “пора” билан “битириш”га қарор қилиб, бу сафар шеърларига пул ҳам қўшиб юборган. Бу воқеага бағишланган таҳлилий материал “Оила даврасида” газетасида чоп этилди.

“Тунов куни таҳририятга келган хатлардан бирини очсам, ичидан уч-тўрт букланган дафтар варағига ёзилган шеър чиқди, — деб ҳикоя қилинади материалда номи келтирилмаган журналист тилидан. — Варақ қатини очаётсам, орасида тўртта икки юз сўмлик ва битта яғири чиқиб кетган беш юз сўмлик турибди. Ҳайрон бўлиб, шошиб қолдим. Даставвал, хатга қўшилиб келиб қолибди-да, дея ўйладим. Кейин шеър устига ажи-бужи битилган мактубни ўқий бошладим: “Ҳурматли журнал ходимлари! — дея бошланибди мактуб. — Мен фалон туманданман. Бешинчи синфда ўқийман. Сизларга уч марта шеър юбордим, лекин чиқмади. Бу сафар озроқ пул ҳам қўшиб жўнатяпман. Харажати бўлса деб...”

Хатни шу еригача ўқиб, пешонамдан тер чиқиб кетди”.
Мақола муаллифи Жасур Кенгбоев 5-синф боласи нега бундай “порахўрлик”ка қўл урганини аниқлашга тиришади.
“Бу қанақаси, ахир? Катталар-ку, майли, ҳали суяги қотмаган, мурғак болалар ишни битириш учун «харажат» бўлишини қаердан билади? Ҳамма жойда одамлар тама қилади, деган ўй уларнинг миясига қандай қилиб сингиб боряпти? Уларга буни ким ўргатади? Мишиқилигидан пора беришга ўрганаётган бу гўдаклар эртага ким бўлади? Бундай болалар қандай оилада катта бўляпти?”, - дейди журналист.
Муаллиф турли муассасаларда ўз вазифасини бажараётган ходимларга “хизмат ҳақи” беришга ўрганиб қолган одамларни ҳам, бу “ҳақ”ни олишга ўрганиб қолган ходимларни ҳам танқид остига олади.

“Кўз олдингизга келтиринг: текин хизмат кўрсатиладиган жойда ишингиз битганидан сўнг раҳмат айта-айта, хонадан чиқишдан аввал сизнинг ишингизни бажарган одамнинг кўзларига қарайсиз. У ҳеч нима тама қилмаса-да, ўзингизни ўнғайсиз сезасиз. Худди айбдордек ҳис қиласиз, - деб ёзади Кенгбоев. - Нега шундай? Қўлини қуруқ қўй¬гинг¬из келмайдими? У-чи? Нега унинг ҳам кўзларида сиздан умидворлик учқунлари кўринади? Индамай чиқиб кетсангиз, озгина зарда қилгандай туюлади?”.

Ҳозир боғчада тарбияланаётган ёки мактабда ўқиётган боласининг устозига озгина қистириб, байрамларда яхшигина совға беришни одат қилаётган ота-оналар ҳам кўпайиб бормоқда. Шундай қилинса, устози фарзандига бошқаларга қараганда кўпроқ эътибор қаратиб, унинг тарбиясига мўлроқ вақт ажратармиш. Шифохоналарда ҳам аҳвол деярли шундайлигини ҳаммамиз биламиз. «Муомала»нгиз муҳим роль ўйнаса, бемори ётган хонадон эгалари дўхтирларга, ҳамшираларга нимадир илинса, касалга яхши қарашса.
Материал сўнггида журналист ушбу долзарб масала юзасидан ўз хулосаларини беради.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 29878 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 66550 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8684 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 127818 Жамият
Отабек Мусаев «Ўзбеккино» раҳбарлигидан кетди
ОАВ: ИШИД Сургутдаги ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
19:30 980 Жаҳон
Қашқадарёда учта йирик тиббиёт маркази барпо этилмоқда
NASA улкан астероиднинг Ерга яқинлашишини кўрсатди (видео)
19:10 3150 Жаҳон
«Барселона» «Ницца» футболчиси билан келишувга эришди
19:00 1168 Спорт
Дам олиш куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Кўпроқ янгиликлар