Олмаотада ҳамшира саратонга чалинган қизчани икки ҳисса дори бериб, ўлдириб қўяй деди

Жаҳон 10 Ноябрь 2015 3099

Олмаота шаҳрида ўткир лейкозга чалинган 4 ёшли Мила Зайнидинова ҳамшира эмлаш чоғида унинг томирларига дорини икки ҳисса юборгани туфайли оғир аҳволда муолажага олинди. Бу ҳақда қизнинг онаси Instagram ижтимоий тармоғи орқали хабар қилди.

“Қизим Милага Кореядан махсус қутиларда “Винкристин” кимёсини олиб келади, - деб ёзади аёл. – У 0.95 мл ҳажмида (1 кубикдан камроқ) томирга юборилади. Илгариги кимё муаммо туғдирмаган эди, навбатдаги кимё муолажасидан сўнг болам бола бўлмай қолди. Бугунги кунга қадар Мила оғриқ азобида қичқириб ётибди. Мустақил равишда, ўтира, юра, каравотда ағдарила олмайди. 4 ёшли бола “Кетонал” қабул қилмоқда. Бугундан бошлаб эса “Трамадол”!”.

Айтилишича, ҳамшира адашиб, унга катта ёшдаги одам дозасини, яъни 2 мл эмлаган. Бунинг натижасида қизчада кучли интоксикация келиб чиққан.
Хабарномада таъкидланишича, шифокорлар саросимада, унга осма қуйиш талаб қилинмоқда.

Наталья Зайнидинованинг таъкидлашича, воқеа педиатрия институтида содир бўлган.
Аёл интернет орқали барча қозоғистонликлардан ёрдам сўради.

Кўпроқ янгиликлар