Олий лиганинг 29-турида ўз майдонида "Сўғдиёна"га мағлуб бўлган (2:3) "Қўқон-1912" жамоаси бош мураббийи Рустам Абдуллаев мавсум якунланишини кутиб ўтирмасданоқ, ишдан бўшатилган.

Қайд этиш керакки, қўқонликлар "Сўғдиёна"га қарши ўйин олдидан лигада жон сақлаб қолиш вазифасини бажариб бўлишганди ва бу мағлубият "ўйинни сотиш" сифатида баҳоланган.

Жамоа 30-турни Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасига қарши ўтказади. Бу ўйин 20 ноябрь куни “Бунёдкор” стадионида соат 14:00да бошланади ва қўқонликларни бу ўйинга бош мураббий сифатида Муҳсин Низомиддинов олиб келади.