Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири Асилжон Мамитбеков мамлакатнинг айрим ҳудудларида ҳосилнинг бир қисми қор остида қолганини тан олди. Илгарироқ ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари интернетга ҳали ғалла йиғиб олинмай қор остида қолиб кетган далалар акс этган видеолавҳаларни жойлаштирган эди.

“Ўйлашимча, бундай фактлар бор, - таъкидлади Мамитбеков. – Вазирлик хусусий бизнес учун жавоб бера олмайди. Кўп ҳолларда техникаси йўқ фермерларнинг ҳосили қор остида қолди. Ёки техника етишмаса. Ва ҳаво ёмонлиги учун ҳосил йиғиш имкони бўлмаяпти. Фермер унга комбайн кераклигини билмайди деб ўйлайсизми? У жуда яхши билади. Бошқа масала шундаки, ҳали бизда етарли шароитлар яратилмаган”.