Revols жамоаси инсон қулоғига мустақил равишда мослашувчан қулоқчин (наушник) тақдим этди.

Аввалроқ бу жараён узоқ вақтга чўзилар эди. Энди эса Rivols нинг таклифига кўра, бу жараён 60 сония ичида амалга ошади. Ундаги махсус гел ёрдамида қулоқчин оптимал шаклга киради. Бунинг учун махсус дастурга эга смартфон лозим бўлади.

Revols тақдим этган қулоқчин симсиз бўлиб, бунинг учун смартфоннинг Bluetooth хизмати бўлса кифоя. У қувватсиз 14 соат вақт мобайнида ишлай олади. Бундан ташқари, ҳар бир қулоқчиннинг орқа қопқоғи олиб-қўйиладиган бўлиб, уларни алмаштириш имконияти мавжуд. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, ундан чиқадиган товуш сифати ҳам аъло даражада.

Инновацион қулоқчинларнинг баҳоси 199 АҚШ долларини ташкил этади.