9 ноябрь куни "Реал" жамоасининг португалиялик футболчиси Криштиану Роналду ҳақидаги ҳужжатли фильм премьераси бўлиб ўтди.

Фильм премьераси Лондон шаҳридаги "Уэмбли" стадионида ўтказилди ва унга спорт ва санъат оламининг энг таниқли инсонлари ташриф буюрди.

Тадбир кечасининг бош қаҳрамони Криштиану Роналду ўзи ҳақидаги бу фильмдан тўла қониқиш ҳосил қилгани ҳақида айтиб ўтган.

"Қандай ажойиб оқшом! Бу ажойиб оқшомни шундай ажойиб кишилар қуршовида ўтказаётганимдан хурсандман. Ўзим ҳақимдаги бу фильм менга жуда ёқди. Сизга ҳам ёқармикан?", дея ўз инстаграмида ёзади Роналду.

Universal студияси билан ҳамкорликда ишланган бу фильм 9 ноябрь куни прокатга чиқарилди.

Фильм премьерасига футболчининг "Манчестер Юнайтед"даги бош мураббийи Сэр Алекс Фергюсон, "Реал" жамоасидаги собиқ устозлари Жозе Моуриньо ҳамда Карло Анчелотти ҳам ҳозир бўлишган.