Яқин Шарқда ҳокимиятни куч билан ўзгартиришга бўлган навбатдаги ҳаракат жуда қимматга тушиши мумкин. Бу ҳақда Россия ТИВнинг расмий вакили Мария Захарова “Комсомольская правда” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Яна битта қора туйнук минтақага оғирлик қилиши мумкин, - таъкидлади у. – У шунчаки бир нечта гуриллаб ёнаётган давлатлар тўпламига айланиб қолиши, балки бутунлай портлаб кетиши мумкин. Кейин нима бўлади? ИШИДга ахир фақат шу керак. Яна битта хаос минтақаси уларга керак”.

Захарова минтақадаги вазият ниҳоятда жиддий тус олаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Агар куч билан ҳокимият ўзгартириш ҳаракати амалга оширилса, бу террорчиликка қарши кураш ишига тўсқинлик қилади ва Сурия давлатчилигига якун ясайди. Айнан шу туфайли Россия Сурия давлат структурасини сақлаб қолишни ёқлаб чиқмоқда.
“Башар Асад тақдирини Сурия халқи ҳал қилсин”, - хулоса қилди Захарова.