Нальчикда ИШИД террорчилик ташкилотининг маҳаллий бўлинмаси бошлиғи Роберт Занкишиев йўқ қилинди. Бу ҳақда 10 ноябрь куни Кабардино-Балкария куч тузилмалари манбасига асосланиб, “Интерфакс” хабар бермоқда.

Олиб борилган махсус операция вақтида Занкишиевнинг рафиқаси ярадор бўлган. Аёл узоқ давом этган музокаралардан сўнг таслим бўлган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари орасида ҳалок бўлган ва ярадорлар йўқ.

2015 йилнинг 3 август куни Кабардино-Балкария пойтахтида олти кишидан иборат жангарилар гуруҳи йўқ қилинган эди. Яна бир худди шундай гуруҳ шаҳарда 23 июль куни йўқ этилган эди.