2020 йилга қадар Ўзбекистоннинг экспорт кўрсаткичи 1.5 баробарга ўсиб, 25 млрд долларга етади. Бу ҳақда Ўзбекистон молия вазири Рустам Азимов халқаро молия форуми чоғида хабар қилди.

Бундай натижага эришиш мақсадида, Азимовнинг таъкидланишича, ислоҳотлар янада чуқурлаштирилиб, саноат модернизацияси ва диверсификацияси, хусусий мулк ривожи, иқтисодиётда давлат улушининг камайиши, маҳсулотларни маҳаллийлаштириш, коммуникация ва йўл-транспорт инфраструктураси модернизацияси, иқтисодиётдаги энергия сарфини камайтириш таъминланади.

Ушбу ишлар 2020 йилга қадар ЯИМнинг ўртача 8 фоизга ошишини таъминлаб беради. Нефть-газ саноати, машинасозлик, нефть-кимё, электротехник, текстиль, озиқ-овқат, фармацевтика, қурилиш моллари ишлаб чиқариш соҳалари ривожланишда давом этади.