Саудияда эфиопиялик энага 3 ёшли боланинг бошини олишга ҳаракат қилганида қўлга олинди

Жаҳон 10 Ноябрь 2015 9797

Саудия Арабистонида эфиопиялик энага 3 ёшли боланинг бошини олишга ҳаракат қилганида қўлга олинди. Бу ҳақда GulfNews хабар қилмоқда.

Айтилишича, энага бу хонадонга ишга ёлланганига 5 кун бўлган. Ўша куни аёл ухлаб ётган боланинг бошини пичоқ ёрдамида кесиб олмоқчи бўлган. Бола йиғлай бошлаганида аёл унинг юзига шапалоқ тортиб юборган.

Бир неча дақиқадан сўнг боланинг онаси келиб қолиб, энага ташланган ва унинг қўлидан пичоқни тортиб олишга интилган. Бир муддатдан сўнг она энагани зарарсизлантирган. Сўнг болани олиб кўчага чиқиб кетган ва одамлардан ёрдам сўраган. Ҳайдовчилардан бири уларни шифохонага элтиб қўйган, у ерда болага тегишли тиббий ёрдам кўрсатилган. Жиноят жума кечаси ар-Риёдда содир бўлган.

“Боланинг тирик қолгани мўъжизадир, - деди жабрланувчининг қариндоши. – Энага уни ўлдиришга ҳаракат қилган, томоғи ва оғзига, қулоғи ва елкаларига урган. Шунингдек, орқасига икки марта урган. Аёл боласини қутқариш учун хонасига кирганида энага “ўлим, ўлим” деб пичирлаётган эди. Аёл боласини олиб чиққанида унинг усти-боши қон бўлиб кетган. Бир яхши инсон уни қирол Абдулла номли шифохонага элтиб қўйди, у ерда боланинг ҳаёти сақлаб қолинди”.

Айтилишича, энаганинг ақли жойида эмаслиги боис у жиноий жавобгарликка тортилмай қолиши мумкин. Айни пайтда, у махсус муассасада сақланиб, болалар тарбиясига бундан буён жалб қилинмаслиги тайин.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 58170 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33614 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41264 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5114 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16896 Ўзбекистон
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 0 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 5191 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Кўпроқ янгиликлар