"Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос "Севилья"га қарши ўйинда белидан олган жароҳати туфайли жарроҳлик столига ётқизилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, "Севилья" билан бўлган ўйинда Рамос акробатик услубда гол уриш чоғида белидан жароҳат олганди.

Шифокорларнинг айтишича, унинг сафга қайтиш муддати камида 6 ҳафтагача чўзилиши мумкин.

Қайд этиш керакки, ёзги трансферлар вақтида катта шов-шувларга сабаб бўлган Рамос (у кўпроқ маош таклиф қилган "МЮ" сафига ўтиб кетмоқчи бўлганди) охир-оқибат Мадридда қолган, лекин мавсум бошидан кичик жароҳат олган ва аксар ўйинларда иштирок эта олмаганди. У жорий мавсумда ўтказилган 11 турдан 6тасида майдонга тушган.