Швециялик сайёҳлар Австралияда супермаркет аравачасига ўтириб, машина билан тўқнашди

Жаҳон 10 Ноябрь 2015 1670

Швециялик икки ўртоқнинг Австралияга саёҳати фожиа билан якун топди, деб ёзади The Guardian нашри. Айтилишича, улар Сиднейда супермаркет аравачасига ўтириб, тепаликдан учишган ва машина билан тўқнашиб кетишган.

28 ёшли эркаклардан бири ҳалок бўлди, иккинчиси оғир ярадор бўлди. 45 ёшли машина ҳайдовчиси зарар кўрмади.

Воқеа Рэндвик туманида содир бўлган. Аниқланишича, аравачанинг тезлиги тепаликдан тушишда 80 км/соатга етган.

Кўпроқ янгиликлар