Суриянинг Латақия шаҳрида содир этилган отишма натижасида оламдан ўтганлар сони 23 нафарга етди, 65 нафар фуқаро эса жароҳат олди, дея хабар қилди РИА “Новости” маҳаллий полициядаги ахборот манбасига асосланган ҳолда.

Аввалроқ 10 кишининг Латақия шаҳри ракета орқали ўққа тутилгани сабабли ҳалок бўлгани, яна 48 киши жароҳатлангани хабар қилинган эди.

“Айни пайтда 23 киши ҳалок бўлди, энг камида 65 киши турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди”, - деди агентлик суҳбатдоши.