Тошкентда ижара асосида яшовчи аҳолини мониторинг қилиш учун махсус гуруҳлар тузилди

Ўзбекистон 10 Ноябрь 2015 14612

Тошкент шаҳар ҳокимлигида жорий йилнинг 9 июлида қабул қилинган “Тошкент шаҳридаги турар ва нотурар жой объектлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг мониторингини ташкил этиш тўғрисида”ги 613-сонли, 26 октябрдаги “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш ва фуқароларнинг паспорт тизими қоидаларига риоя этиши устидан назоратни янада кучайтириш тўғрисида”ги 918-сонли қарорлар ҳамда 9 октябрдаги “Тошкент шаҳридаги турар ва нотурар жой объектларининг мониторингини янада жадаллаштириш тўғрисида”ги 182-ф сонли фармойишларнинг мазмун-моҳияти ва ижроси бўйича брифинг ташкил этилди.

Унда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, давлат Солиқ бош бошқармаси, Санитария-эпидемиология назорати бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими, Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси, барча коммунал хизмати кўрсатувчи ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

10 ноябрдан Тошкентда ҳокимнинг фармойиши билан тураржой ва нотураржой объектларини хатлаш бошланди. Бунинг учун пойтахтнинг барча 457та маҳалласида туман ҳокимлиги, ИИББ, ер ресурслари ва давлат кадастри, тураржой биноларидан фойдаланиш департаменти, «Маҳалла» жамғармаси ва шаҳар ХУЖМШ уюшмаси вакилларидан иборат иш гуруҳлари ташкил этилди.

Шаҳар ҳокимлигида ўтган брифингда хабар қилинишича, иш гуруҳлари вазифасига бошқалари қаторида ижарага берилган ва бўш квартираларни, шунингдек, ижарага берилган квартираларда яшовчи кишиларнинг шахсини аниқлаш киради. Янги ва қурилаётган объектлар ҳам у ерларда ишлаётган кишилар сонини ҳисобга олиш учун текширилади.

Туман ИИБда объектларни ижарага берувчи ва уларни ижарага олувчи шахсларнинг маълумотлар базасини тузишга киришилди. Бу пойтахтда яшовчи кишилар сонини аниқлаш ва ижарага берувчиларнинг масъулиятини ошириш имконини беради, дея таъкидланди брифингда.

Тошкентда 10 июлдан 20 августгача тураржой ва нотураржой объектлари мониторинги ўтказилган ва унинг мақсади уларда яшаётган шахсларни ва коммунал тўловлар бўйича қарзларни аниқлаш бўлган эди. Мониторинг у ерда яшовчи шахслар билан коммунал тўловларни тўлаётган кишилар сони ўртасида жиддий фарқ борлигини кўрсатди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 15767 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11929 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47434 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21545 Ўзбекистон
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8910 Ўзбекистон
Лавров АҚШнинг россияликларга виза беришни чеклашига изоҳ берди
18:36 442 Жаҳон
Ишига маъсулиятсизлик туфайли ходимлар истеъмолчиларга ёзилган қарзни ўз ҳамёнидан тўлашди
18:30 389 Жамият
ОФК Бош котиби Тошкентга келди
18:20 602 Спорт
Самарқанд вилоятида 6 ҳоким алмашди
Макроннинг рафиқасига ортиқча харажатларсиз биринчи хоним бўлишга рухсат берилди
17:50 1976 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар