Toyota’нинг митти купесига 1.2 л ли турбомотор ўрнатилади

Жаҳон 10 Ноябрь 2015 1981

Toyota SF-R митти купесининг сотувга мўлжалланган версияси 1.2 л ли 4 цилиндрли турбомотор билан таъминланади. Motoring нашрининг эслатиб ўтишича, унинг прототипи Токио автошоусида намойиш этилган эди.

Апрелда дебюти бўлиб ўтган двигатель 116 от кучига эга бўлиб, ёқилғининг бевосита пуркалиши асосида ишлайди. Шунингдек, у махсус VVT-iW газ тақсимотини ўзгартириш тизимига эга, бунинг натижасида мотор кичик юкламаларда Аткинсон силсиласи бўйича ишлайди.

Куч қурилмасининг термик фойдали иш коэффициенти 36 фоизга тенг бўлиб, ёқилғи сарфи 4.7 л/100 км га тенг.
Бундан ташқари, купе 130 от кучига эга 1.5 л ли мотор билан таъминланиши мумкинлиги айтилган эди. Машинанинг бундай версияси фақат Япония ички бозори учун чиқарилиши мумкин.

Турбомоторли версия эса асосан АҚШ ва Европа бозори учун мўлжалланади. Ҳар иккала двигатель Aisin компаниясининг 6 босқичли механик ўтказмалар қутиси ёки вариатор билан уйғунликда ишлайди.
Купе массаси минг кг дан ошмайди.
Toyota SF-R купеси 2018 йили сотувга чиқарилиши кутилмоқда. Унинг нархи тахминан 20 минг долларни ташкил қилади.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 48791 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102248 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 48473 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52773 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9781 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20476 Ўзбекистон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1000 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 843 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 787 Спорт
Трампни руҳшуносга юбориш таклиф этилди
07:32 1844 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар