Туркиянинг Turkish Airlines авиакомпанияси Шарм-аш-Шейхга бўладиган парвозларни 16 ноябрга қадар бекор қилди. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинган.

“Хавфсизликни таъминлаш мақсадида Tuirkish Airlines самолётлари 16 ноябрга қадар Шарм-ал-Шейхга бўладиган парвозларини тўхтатади”, — дейилади маълумотда.

Аввалроқ Turkish Airlines авиакомпанияси кундуз кунлари Шарм-ал-Шейхга бўладиган парвозлар сонини чеклаган эди.