Туркия бош вазири: Анқара Сурия томондан солинадиган барча хавфларга жавоб беради

Жаҳон 10 Ноябрь 2015 1697

Туркия Сурия томондан хавф солингудек бўлса, ўзининг хавфсизлигини ҳаво ва ердан туриб таъминлашга тайёр. Бу ҳақда Туркия бош вазири Аҳмет Довудўғлу ТРТ телеканали эфирида айтди.

“Агар Сурия томондан Туркияга нимадир хавф солса, биз мос равишда жавоб берамиз. Биз ер ва ҳаводан туриб ҳимояланамиз. Агар Сурия инқирозини ҳал қилиш бўйича стратегия ишлаб чиқилса ва унинг амалга оширилишида БМТ ва ҳамма давлатлар иштирок этса, унда биз ҳам бу жараёнга қўшиламиз”, деб айтди Довудўғлу.

Бундан ташқари, Довудўғлу Сурия инқирозини ҳал қилиш масаласини АҚШ президенти Барак Обама билан муҳокама қилди. Томонлар “ИШИДга қарши курашиш бўйича Туркия фаолроқ роль ўйнаши керак бўлган янги стратегия зарур” деган фикрга келдилар.

Туркия бош вазири Курдистон ишчи партияси жангарилари ва бошқа экстремистик гуруҳлар билан кураш борасида гапирар экан, “кураш мамлакат бу элементлардан тўлиқ тозалангунча давом этади”, деб айтди. “ИШИД ва Курдистон ишчи партияси билан кураш ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Биз ҳеч қачон бирорта ҳам террорчилик гуруҳига бепарво қарамаганмиз. Сурияда ҳам гап фақат ИШИДда эмас. Агар Сурияда ИШИДни йўқ қилиб, инқирознинг ўзи ҳал қилинмаса, у ерда бошқа гуруҳ пайдо бўлиши мумкин”, деб айтди Аҳмет Довудўғлу.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22414 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24647 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12700 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53978 Жамият
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:31 313 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 755 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 726 Жамият
Қирғизистонга қарши ўйинга мухлислар киритилмаслигига расман изоҳ берилди
19:14 1837 Спорт
Кўпроқ янгиликлар