Туркия бош вазири Аҳмет Давутўғли сўнгги ярим йилликда туб ислоҳотлар амалга оширилиши ҳақида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Reuters.

Унинг сўзларига кўра, ислоҳотлар иқтисодий, ижтимоий ва юридик соҳаларда амалга оширилади.

У бу ҳақда TRT телеканалида чиқиши пайтида айтиб ўтган.

Бош вазир яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтдики, тинчликни сақлаш мақсадида “терроризмга қарши кураш” давом этади.