Туркия компанияси Сурхондарёда 225 млн долларга янги цемент заводи қуради

Иқтисодиёт 10 Ноябрь 2015 4363

Туркиянинг Dal Engineering Group корхонаси Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида янги цемент заводи қуради. Бу ҳақда корхона вакилига асосланган ҳолда "Спутник" нашри хабар қилган.

Манбанинг сўзларига кўра, 6 ноябрь куни, Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро инвестиция форумида Dal Engineering Group ва Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати цемент заводи қуриш ҳақида меморандум имзолаган.

Янги заводнинг тахминий нархи 225 млн долларни ташкил қилади. Ушбу маблағнинг 90 млн долларлик қисмини Ўзбекистон реконструкция ва тараққиёт фонди ажратади, 24,4 млн долларлик қисмини Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати беради. Яна 110 млн доллар маблағни мамлакатдаги тижорат банкларидан кредит сифатида жалб қилиш режалаштирилган.

2018 йилда ишга туширилганидан кейин, завод йилига 1,5 млн тоннагача портландцемент ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

Бу цемент ишлаб чиқариш бўйича Туркиянинг Ўзбекистондаги биринчи йирик лойҳаси эмас. 2014 йилнинг март ойида Dal teknik makina tigaret ve sanayi A.S концорциумининг аъзоларидан бири Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида цемент заводини ишга туширганди. Лойиҳанинг умумий нархи 114 млн доллардан ошади.

Ҳозирда ушбу заводда кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда. Цемент ишлаб чиқариш линияси йилига 760 минг тоннадан 1 млн тоннагача еткизиш кўзда тутилган. Технологик линияни кенгайтириш 2016 йилнинг сентябрида тугатилиши назарда тутилган. Кенгайтириш нархи 35,8 млн долларни ташкил қилади.

Маҳсулот нархини арзонлаштириш мақсадида Жиззах вилоятидаги "Тимирязевское II" ганч конини ўзлаштириш кўзда тутилган. Ҳозирги кунда заводга ганч Бухородан темир йўл орқали олиб келинади. Коннинг аниқланган захираси 1,1 млн тоннани ташкил қилади.

Бундан аввалроқ, 2015-2017 йилларда Сурхондарё вилоятида умумий қиймати 21.6 млн долларни ташкил қилувчи 47та лойиҳа амалга оширилиши, бу лойиҳалардан энг асосийси Сурхондарёда қуриладиган цемент заводи бўлиши ҳақида хабар қилинганди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 6733 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 18524 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44670 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46423 Lifestyle
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:18 237 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 1848 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 2397 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 3188 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 4060 Спорт
Жанубий Корея президенти: АҚШ билан машқлар кескинликни оширишга йўналтирилмаган 
10:23 1199 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар