Туркия полицияси “Ал Қоида” ва “Фронт ан-Нусра” сингари террорчилик гуруҳларининг мамлакатдаги бўлинмаларига одам ёллаш билан шуғулланувчи 18 кишини ҳибсга олди, деб хабар бермоқда Hurriyet Daily News.

Маълум қилишларича қўлга олиш жараёни 15—16 октябрь кунлари Туркияда бўлиб ўтадиган “Катта йигирматалик” йиғилишидан олдин амалга оширилган.
Хабарда келтирилишича, қўлга олинган террорчилар Сурияда махсус ҳарбий тайёргарликдан ўтган бўлишган.